Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг қўшма қароридан келиб чиқиб, хизмат итларидан жамоат жойларида — боғлар, дам олиш масканлари ва бозорларда — ноқонуний наркотик ва психотроп моддаларнинг айланишини олдини олиш мақсадида фойдаланиш тартиби жорий этилди. Бу қарор тажриба режимида амалга оширилмоқда.
Ҳозирда кинология бўлимига мансуб патрул-нарядлар Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда бир неча вилоят марказларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифасини бажармоқда. Тошкентда хизмат итларидан “Tashkent City Mall” савдо мажмуаси ҳамда “City Park”, “Dream Park” ва “Magic City” кўнгилочар марказларида фойдаланилмоқда.
Улар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, гиёҳванд моддаларни аниқлаш, фуқаролар ёки ходимларга бўлган ҳужум ҳолатлари, жиноят содир этган шахсларнинг жойлашувини топиш ва уларни қўлга олиш, шунга ўхшаш хавфли ҳолатларда тез ва самарали чора кўриш мақсадида қўлланилмоқда.
Қарорда итларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратилган. Хизмат даври ҳаво ҳарорати +30°C дан юқори ёки +1°C дан паст бўлганда 4 соатдан ошмаслиги белгиланган. Шунингдек зарур ҳолатларда хизмат итлари учун кичик вольерлар жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас