Загрузка
Загрузка
Кореяда ишлаш истагидаги ўзбекистонликлар учун ёмон хабар: E-9 виза квоталари икки баравар қисқарди
Жамият

Кореяда ишлаш истагидаги ўзбекистонликлар учун ёмон хабар: E-9 виза квоталари икки баравар қисқарди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жанубий Корея ҳукумати 2026 йил учун E-9 (малакасиз ишчи) визалари квотасини 80 минг нафаргача туширди. Бу Ўзбекистондан Кореяга ишлашга кетиш истагида бўлган минглаб фуқаролар учун танлов жараёнларининг кескин қийинлашишини англатади.

Ўзбекистонлик ишчилар учун энг оммабоп бўлган E-9 визаси бўйича имкониятлар сўнгги уч йилда қуйидагича ўзгарган:

• 2024 йил: 165 минг ўрин;

• 2025 йил: 130 минг ўрин;

• 2026 йил: 80 минг ўрин.

Бу ўзбекистонликларга қандай таъсир қилади?

Кореяга бориш учун талаб этиладиган EPS-Topik (корейс тилини билиш) имтиҳонларида ўтиш баллари кўтарилиши кутилмоқда. Эндиликда фақат энг юқори натижа кўрсатган номзодларгина квотага илиниши мумкин.

Шунингдек, квоталар камайиши фонида иш берувчилар ишчи танлашда нафақат тил билимига, балки номзоднинг жисмоний ҳолати ва соҳавий кўникмаларига ҳам қаттиқроқ талаб қўйишни бошлайди.

Мутахассислар расмий йўл билан кетиш қийинлашгани сабабли, айрим фуқаролар ноқонуний йўлларни излаши ёки "визасиз" (G-1 каби) режимлардан фойдаланишга уриниши мумкинлигидан хавотирда.

Корея ҳукумати буни мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг секинлашуви ва маҳаллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш зарурияти билан изоҳламоқда. Тизим асосан қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва кичик саноат соҳаларини қамраб олади, аммо бу соҳаларда ҳам технологиялар жорий этилиши ишчи кучига бўлган эҳтиёжни камайтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳам 2027 йилдан бошлаб мигрантлар киришдан олдин текширилиб, саралаб олиниши белгиланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...