Бўстонлиқда кадастр ҳужжатларини тўғрилаб беришни ваъда қилган ходим 5 минг доллар билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Бўстонлиқда кадастр ҳужжатларини тўғрилаб беришни ваъда қилган ходим 5 минг доллар билан қўлга тушди

61

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат кадастрлар палатаси Бўстонлиқ туман филиали ходими ер майдони ҳужжатларини сохталаштириб бериш эвазига пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган.

Мазкур ходим туманда жойлашган 8 сотих ердаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимдаги танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтган. Ушбу "хизмати" эвазига фуқародан 5 минг  доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ), Департамент ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, кадастр ходими сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора беришда воситачилик қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан олдин Хоразм вилояти ИИБ тезкор вакили ва Фарғона вилоятида яшовчи фуқаролар ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига катта миқдорда пул олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...