Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги "Лукойл" компанияси билан мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Томонлар Россия ҳудудидаги "Лукойл" гуруҳи ташкилотларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ишга жойлаштириш бўйича йўл харитаси ва битим имзолашган.
Ҳужжатга кўра, ишга номзодлар малака, иш тажрибаси, рус тилини билиши, тиббий ва бошқа талабларни ҳисобга олган ҳолда танланади.
"Лукойл" вакиллари ва Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан иборат ишчи гуруҳ мутахассисларни юборишни мувофиқлаштиради.
Хабар қилинишича, ушбу битим асосида Россия Федерациясида вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларда ёрдам кўрсатиш тўғрисида келишувга эришилган. Шунингдек, касбий кўникмаларга эга бўлган ўзбекистонликлар хавфсиз ва уюшган ҳолда Россияга юборилади.
Эслатиб ўтамизки, “Лукойл” Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кенгайтирмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас