Загрузка
Загрузка
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятининг хизмат сафарлари учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди
Жамият

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятининг хизмат сафарлари учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (ММТВ) ходимлари ва раҳбариятининг 2025 йил давомидаги маҳаллий ҳамда халқаро хизмат сафарлари харажатлари очиқланди. Эълон қилинган ҳисоботга кўра, вазирлик тизимида йил давомида республика бўйлаб 383 та, хорижий давлатларга эса 120 та хизмат сафарлари учун умумий ҳисобда 3,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.

Вазирликнинг маҳаллий ва халқаро сафарлар географиясига тўхталадиган бўлсак, ички хизмат сафарлари учун давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалардан 875,8 миллион сўм ажратилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ташриф Самарқанд вилоятига (105 марта), энг ками эса Қашқадарё вилоятига (14 марта) амалга оширилган. Дунёнинг 24 та давлатига уюштирилган 120 та хорижий хизмат сафари учун эса 2 миллиард 447 миллион сўм сарфланган бўлиб, вазирлик ушбу харажатлар фақат бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланганини алоҳида таъкидлаган. Энг кўп ташриф буюрилган давлат Франция бўлиб, у ерга 15 марта сафар уюштирилган ва харажатлар 427 миллион сўмдан ошган. Шунингдек, Хитой, Туркия, Буюк Британия ва Саудия Арабистони асосий йўналишлар қаторидан жой олган.

Раҳбариятнинг хизмат сафарлари харажатларига кўра, вазирлик мутасаддиларининг шахсий сафарлари учун ҳам салмоқли маблағлар ажратилган. Жумладан, Хилола Умарованинг (вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари) Италия, Саудия Арабистони, Буюк Британия ва Россияга сафарлари учун 173,8 миллион сўм йўналтирилган. Шунингдек, Халқаро алоқалар департаменти раҳбари Азимжон Абдулхаевнинг 12 та давлатга сафари 230,8 миллион сўмга, Стратегик ривожлантириш департаменти раҳбари Оятилло Раҳматиллаевнинг 9 та давлатга ташрифи эса 213 миллион сўмга тушган. Энг қиммат сафар йўналишлари сифатида Бразилия (85 миллион сўм) ва АҚШ (70 миллион сўм) қайд этилган. Вазирлик ушбу сафарлар соҳани ривожлантириш ва халқаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилганини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...