Загрузка
Загрузка
Миграция агентлиги АҚШдаги мавсумий ишлар бўйича фуқароларни огоҳлантирди
Жамият

Миграция агентлиги АҚШдаги мавсумий ишлар бўйича фуқароларни огоҳлантирди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Миграция агентлиги АҚШдаги мавсумий ишлар дастури (USAFARMLABOR) доирасида келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан расмий баёнот берди. Маълум қилинишича, дастур доирасида дастлабки талабномларни қабул қилиш жараёни якунланган ва ҳозирда ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 

Аввалроқ Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида имзоланган келишувга кўра, мамлакатимиз фуқаролари Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий иш билан таъминланиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Агентлик АҚШда ишлаш истагида бўлган фуқароларни турли воситачилардан эҳтиёт бўлишга ва фақат расмий маълумотларга таянишга чақирган.  Иш берувчиларнинг маълумотига кўра, айрим фуқаролар ҳамкор ташкилот сайтлари ёки фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри мурожаат қилмоқда. Агентлик бундай уринишлар ҳеч қандай натижа бермаслигини таъкидлаган. 

Фуқароларни рўйхатга олиш фақат иш берувчининг расмий талабномаси асосида танлов эълон қилинганидан кейингина амалга оширилиши маълум қилинган. 

Турли воситачилар томонидан таклиф этилаётган пуллик хизматлар ва "кафолатланган иш" ваъдаларига ишонмаслик сўралган. 

Миграция агентлиги барча расмий эълонлар ва тасдиқланган маълумотлар фақат давлат ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг расмий каналлари орқали тарқатилишини эслатиб ўтган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...