«Миллий тикланиш» жанжалли депутат Кабул Дусовни  сайловолди рўйхатдан чиқаради
Жамият

«Миллий тикланиш» жанжалли депутат Кабул Дусовни сайловолди рўйхатдан чиқаради

613

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Миллий тикланиш” партияси раҳбарияти жанжалли депутат Кабул Дусовни сайловолди рўйҳатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида сиёсий партиянинг матбуот хизматига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши Дусовнинг партия уставига риоя қилмаганлиги билан изоҳланди. Шунингдек, Дусов сиёсий кучга салбий муносабат келтирувчи ва обрўсига путур етказувчи чиқишлар қилган.

Дусовнинг сайловолди рўйхатдан расмий чиқарилганлиги 1 ноябрь куни расман эълон қилинади. Шу куни “Миллий тикланиш” партияси депутатларининг навбатдаги ташқари съезди ўтказилади. Айтиш жоизки, Дусовнинг ўзи ҳам партия сафидан чиқишини билдирган.

Маълумот учун: Кабул Дусов 34 ёшда. Айни пайтда у Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бустонлиқ тумани кенгаши депутати ҳисобланади. У “агарда аёллар ва болалар сиёсатда ҳукмронлик қиладиган бўлса, давлат парчаланади”, “аёллар эркакларга нисбатан баттарроқ фикр юритишади” каби сўзлари билан алоҳида машҳур бўлган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловлар 22 декабрь куни ўтказилади. Бу учун курашда бешта сиёсий партия:   Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, “Адолат” социал демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халк демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси қатнашади.  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+