Загрузка
Загрузка
Ноқонуний мигрант бўлиш – доимий қўрқувда яшашдир. Ўзбекистонлик эркак АҚШдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берган
Жамият

Ноқонуний мигрант бўлиш – доимий қўрқувда яшашдир. Ўзбекистонлик эркак АҚШдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берган

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Биргина Нью-Йоркнинг   кичик ҳудуди - Бруклинда 15 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади. Ва сўнгги икки йил ичида Мексика ва АҚШ чегарасида камида 13 минг нафар ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар ушланган.

Мухбиримиз Ўзбекистондан АҚШга бориб қолган ноқонуний мигрант билан суҳбатлашган ва ватандошларимизни ўз Ватанларини тарк этишга нима мажбур қилаётганини, улар қандай яшаётганини, ким билан ишлаётганини ва чет элда ноқонуний бўлган ҳолда муаммоларни қандай ҳал қилаётгани билан қизиққан.

Ноқонуний миграция мавзуси тобора кучайиб бормоқда ва долзарб аҳамият касб этмоқда, зеро, чет элда яшашга қизиқиш кучаймоқда ва "Америка орзуси" одамларни ҳамма нарсани тоза вароқдан бошлашга ундамоқда. 

Орзулар сари йўл

Қаҳрамонимнинг исми Шермат (исми ўзгартирилган), у тахминан уч йил олдин оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. Бугунги кунда у тракинг логистикасида ишлайди – 12 ғилдиракли трейлерда Америка бўйлаб машиналарни ташийди. У бундай ишдан жуда хурсанд: ҳайдовчининг касби маҳаллий инфратузилманинг бир қатор хусусиятлари туфайли жуда обрўли саналади.

Нега у АҚШга кетиб қолган? Бу саволга жавобнинг шудай бўлишини кутган эдим: Шермат қариликда муносиб яшаш учун кўпроқ пул ишлашни хоҳлаган. Бунгача эркак етти йилдан кўпроқ вақт давомида Жанубий Кореядаги қурилиш майдончаларида ишлаган. Пулни йиғиб олгач, у кўпроқ пул тўлайдиган жойга боришга қарор қилган. Унинг фикрича, Америка энг муносиб вариант бўлган.

"Ўша пайтга келиб, АҚШда биринчи бўлиб бориб қолган ва вазиятни ўрганган дўстларим бор эди. Шундай қилиб, ижобий ва салбий томонларини чамалаб, мен ҳам боришга қарор қилдим", - деди эркак.

Шермат сотиб олган машинасини, квартирасини ва кичик участкасини сотганидан сўнг,   хотини ва боласини ўзи билан олиб, Мексикага учиб кетган. У чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтишга муваффақ бўлган, ўтиш ва дастлабки ёрдам учун улар киши бошига 20 минг доллардан тўлаган. Хатарлар жуда катта бўлган, камида жаримага тортилиши ва депортация    қилиниши мумкин эди, аммо ортга йўл қолмаган.

Биринчи алданиш

Мексика чегарасидан ўтиб, оила Нью-Йоркка йўл олган. Айнан ўша ерда янги мигрантларни қабул қилишга рози бўлган танишлар яшаган. У ерда ишлаш учун дастлабки имконият юзага келган.

"Биз якшанба куни бордик ва душанба куни мен биринчи сменамга чиқдим", табассум билан эслайди ўша куни Шермат.

Дастлаб, эркак такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

"Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш умуман қийин эмас: улар ҳатто паспортни ҳам талаб қилмадилар, ҳеч қандай курсларни ўташга ҳожат йўқ эди. Стандарт ҳужжатлар тўплами ва машинани бошқариш қобилиятининг ўзи етарли эди", - деди у.

Маълумот учун. Баъзи Америка Штатларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш кишидан паспорт, гринкарта ёки SSN (ижтимоий суғурта рақами)ни тақдим этиш сўралмайди.

Нью-Йоркдаги такси ҳайдовчисининг ўртача даромади, энг яхши ҳолатда, ҳафтасига минг доллардан ошади. Шаҳардаги ҳаётининг иккинчи ойида оила уй-жой ижарага олишга муваффақ бўлган ва аста – секин ўз ватанига-ота-онасига пул юборишни бошлаган.

Бироқ, қахрамонимиз такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни хоҳламаган, шунинг учун Шермат Интернет орқали бутун мамлакат бўйлаб жўнатмаларни етказиб берадиган логистика компаниясига борган. Компания яхши маош ва расмий иш билан таъминлашга ваъда берган. Ҳайдовчидан фақат лицензияни олиб юриш ва ҳайдаш қобилияти талаб қилинган.

Гарчи иш ҳар тунни юк машинаси кабинасида ўтказишни ўз ичига олган бўлса-да, Шермат бу қўшимча пул топиш ва барча шаҳарларни кўриш учун яхши имконият деб қарор қилган. Шунинг учун ишга қабул қилиш шартномасини имзолаган.

"Бироқ, икки ойлик ишдан сўнг ҳам муносиб ойлик берилмади, иш ҳақидан ушлаб қолинган асоссиз айбловлар ва жарималар пайдо бўлди, шунингдек, илгари айтиб ўтилмаган бошқа кўплаб жиҳатлар юзага чиқаверди",- деди у.

Ҳуқуқсиз мақом

Эркак ишдан бўшаб, янги жой излашни бошлаган. Натижада, мигрантларга нисбатан бундай муносабат ҳамма жойда борлиги маълум бўлган.

"Тез-тел алдашади. Кўпинча, юкни берган киши етказиб беришдан кейин тўловни ваъда қилади ва шундан кейин йўқолиб қолади.   Унинг манзили ҳам сохта эканлиги маълум бўлади. Ишбилармонлар кўпинча одамларни хоҳлаганча айлантирадилар. Бир куни диспетчер ўзига маъқул бўлмаган ҳайдовчини ҳарбий базага буюртма қабул қилиш учун юборган. У ерда   унинг ноқонуний эканлигини билишиб, бармоқ изларини олиб,    репатриацион судга юборишди. Бу воқеа қандай якунланганини ҳеч ким билмайди", - деди Шермат.

Баъзан иш берувчилар шиналарни қишки шиналарга алмаштириш учун пул тўламасдан куну-тун ишлашга, муз устидан ҳайдашга мажбур қилишади. Ва ноқонуний мигрантлар, уларнинг мақоми туфайли, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бирон бир давлат органига мурожаат қила олмайдилар.

"Ноқонуний мигрант бўлиш-депортациядан доимий қўрқувда яшашдир. Аввалига мен жуда қўрқардим, ҳозир камроқ, лекин мен ҳали ҳам патрул пункти ёки чегара хизматлари бор - йўқлигини билиш учун маршрутларни икки марта текшираман",- деди Шермат.

Ноқонуний мақом асосий эҳтиёжларга ҳам таъсир қилади. Масалан, улар учун тиббий суғурта қилиш жуда қийин ва у ҳолда шифокорга мурожаат қилиш катта харажатларга олиб келиши мумкин.

"Таълим ҳолатида бунинг акси-бола миграция мақомидан қатъи назар, мактабга бемалол бориши мумкин. Фақат яшаш манзили керак бўлади. Қандай бўлмасин, мен болам учун хотиржамман", - деди эркак.

Энди Шермат олдида қонунийлаштириш масаласи жуда кескин турибди, имкониятлар кам ва улар ҳам муайян шартларни талаб қилади, бу эса вазифани мураккаблаштиради. Аммо қаҳрамонимизнинг фикрича, умид охирги бўлиб ўлади. У келажакка ишонч билан қарайди ва "Америка орзуси"ни амалга ошириш имкониятларини излашда давом эттираверади.

Евгений Одинцов

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+