Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери ёзда Олмаота ва Нукус ўртасида парвозларни бошлайди
Жамият

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери ёзда Олмаота ва Нукус ўртасида парвозларни бошлайди

33

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Олмаота – Нукус – Олмаота янги йўналиши бўйича авиачипталарни сотишни бошлаганини эълон қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Авиакомпаниянинг хабар беришича, парвозлар шу йилнинг июнь ойидан бошланади ва ҳафтада уч марта – душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Авиачипталар аллақачон сотувга қўйилган.

"Ҳозирги вақтда Нукус сайёҳларни жалб қилиш ва маданий алмашинув марказидир ва FlyArystan ўз навбатида мамлакатларимиз ўртасидаги боғловчи бўғин бўлиб, йўловчиларга қулай, хавфсиз ва арзон ҳаво қатнови имкониятини тақдим этишдан мамнундир", - деди FlyArystanнинг сотувлар ва маркетинг бўйича директори Мадина Бужинова.

Эслатиб ўтамизкм, ўтган йили узоқ танаффусдан сўнг FlyArystan яна Олмаота ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади ва ўтган йилнинг июль ойидан бошлаб Тошкент ва Остона ўртасида рейсларни йўлга қўйди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+