Загрузка
Загрузка
Президент Сергелидаги "Жунариқ" канали устидаги кўприк муаммосини танқид қилди
Жамият

Президент Сергелидаги "Жунариқ" канали устидаги кўприк муаммосини танқид қилди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги "Жунариқ" канали устида бузилган кўприк масаласида йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, фуқаро жорий йилнинг январь ойида мактаб ўқувчиси каналга тушиб кетгани ҳақида маълум қилиб, кўприкни тиклашни сўраган бўлса-да, масъуллар икки ой давомида мурожаатга юзаки жавоб қайтарган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели тумани "Жунариқ" маҳалласида эски кўприк бузиб ташлангани, бироқ янгиси қурилмагани сабабли болалар мактабга бориш учун дарё устидаги хавфли қувур орқали ўтаётгани ҳақида ёзган эдик. Маҳалла аҳолисининг сўзларига кўра, эски кўприк бундан икки ой олдин олиб ташланган.

Ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганидан кейингина тегишли маблағ ажратилиб, кўприк қуриб берилган. Президент бундай ҳолатлар одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказаётганини алоҳида қайд этган. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 170 минг ва Тошкент вилоятидаги 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмай келаётгани кўрсатиб ўтилган.

Йиғилишда Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Хоразм ва Сирдарёда ҳокимлар Халқ қабулхоналарига шахсан раҳбарлик қилгани натижасида мурожаатлар 25–30 фоизга камайгани эътироф этилган. Шу билан бирга, Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатларнинг энг катта қисми Ички ишлар вазирлиги (148 минг), Мажбурий ижро бюроси (134 минг) ва Энергетика вазирлиги (88 минг) ҳиссасига тўғри келаётгани маълум қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...