Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни оширишга йўл қўймасликни буюрди
Жамият

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни оширишга йўл қўймасликни буюрди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Рақобат қўмитаси Янги йил байрами арафасида ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари асоссиз кўтарилишининг олдини олиш мақсадида йирик чакана савдо тармоқларини расман кўрсатма берди.

Қўмита томонидан "Корзинка", "Макро", "Ҳавас", "Барака", "Магнум", "Ассорти", "B1" ва "Магнит" каби етакчи ритейлерларга тегишли кўрсатмалар юборилган. Ушбу чора аҳоли ўртасида байрам олди талаб кескин ошадиган даврда бозорда барқарорликни сақлашга қаратилган.

Савдо тармоқлари зиммасига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларнинг ўзгартирилиши, логистика харажатларининг ошиши ёки нархга таъсир этувчи бошқа омиллар ҳақида Рақобат қўмитасига зудлик билан маълумот бериш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, маҳсулот етказиб берувчилар томонидан нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича доимий тушунтириш ва огоҳлантириш ишларини олиб бориш айтилган.

Қўмитанинг таъкидлашича, ушбу чора-тадбирлар бозорда соғлом рақобат муҳитини сақлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Нархларнинг сунъий равишда оширилишига қарши назорат тадбирлари кучайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда харидорлар инсофсиз сотувчилар ва сунъий сотув (распродажа)лардан ҳимоя қилиниши айтилган эди. Бу чакана савдода акциялар ўтказиш ва чегирмалар тақдим этишнинг янги тартибида назарда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...