Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда дўконлардаги акциялар ва чегирмаларни назоратга олиш режалаштирилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда дўконлардаги акциялар ва чегирмаларни назоратга олиш режалаштирилмоқда

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда харидорлар инсофсиз сотувчилар ва сунъий сотув (распродажа)лардан ҳимоя қилинади. Бу чакана савдода акциялар ўтказиш ва чегирмалар тақдим этишнинг янги тартибида назарда тутилган. Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 июндан бошлаб нархларни манипуляция қилишни тақиқловчи қоидалар кучга киради. Сотувчиларга аввал маҳсулот нархини ошириб кўрсатиш, кейин эса оддий нархни "чегирма" сифатида тақдим этиш тақиқланади. Бундан ташқари, улар эълон қилинган чегирма ҳақиқатан ҳам сўнгги 30 кун ичида энг паст нархдан берилаётганини исботлаши керак бўлади.

Янги қоидалар дўконларни акциялар ҳақида солиқ органларини олдиндан (камида 10 кун олдин) хабардор қилиш, шунингдек қуйидагиларни аниқ кўрсатиш мажбуриятини юклайди:

• чегирманинг амал қилиш муддатлари;

• товарнинг пасайтирилган нархдаги ҳажми;

• бонуслар ёки қўшимча имтиёзлар олиш шартлари.

Акцияда иштирок этадиган товарлар унинг бутун муддати давомида етарли миқдорда мавжуд бўлиши керак. Чегирма, масалан, фақат рўйхатдан ўтишда ёки шахсий маълумотларни тақдим этишда тақдим этилса, харидор унинг маълумотлари қандай қайта ишланиши ҳақида олдиндан хабардор қилиниши керак.

Дўконларга қуйидагилар тақиқланади:

• акция бошланганидан кейин унинг шартларини ўзгартириш;

• "Чегирмали" нархни ажратиб кўрсатиш учун одатдагидан каттароқ шрифтдан фойдаланиш;

• чегирманинг ҳақиқий миқдори тўғрисида чалғитиш;

• алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун акциялар ўтказиш.

Шу тариқа, ҳукумат чакана савдода тартиб ўрнатиш ва харидорларга алдовсиз адолатли нархларни кафолатлаш учун ҳаракат қилмоқда.

Ҳужжат муҳокамаси 5 июлга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамизки, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўтган йилнинг ёзида "Корзинка"га нисбатан иш қўзғатган эди. Супермаркетлар тармоғи акция товарлари рекламасида "энг арзон нарх" иборасини ишлатган, ҳолбуки, бошқа дўконлар ва бозорларда нархлар бир хил бўлган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...