Загрузка
Загрузка
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистон бозорларида 130 тоннадан ортиқ инсон саломатлиги учун хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини яроқсиз деб топди
Жамият

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистон бозорларида 130 тоннадан ортиқ инсон саломатлиги учун хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини яроқсиз деб топди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ходимлари Ўзбекистондаги 300 та деҳқон бозорида 130 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомларни мусодара қилган. Улар соғлиқ учун хавфли деб топилган.

Санитария-эпидемиология қўмитаси томонидан бозорларнинг санитария ҳолатини меъёрга келтириш, озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, аҳолини кафолатланган хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида мунтазам равишда назорат рейдлари ўтказиб келинмоқда.

Рейдлар давомида савдо палаткаларидан ташқарида махсус кийимсиз, тиббий кўрикдан ўтмасдан ва санитария қоидаларини бузган ҳолда савдо қилаётган 500 дан ортиқ гўшт, сут, қандолат, салат ва нон маҳсулотлари сотувчилари жаримага тортилди.

Шунингдек, рейдлар бозорларнинг санитария инфратузилмасида тизимли даражада ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор муаммоларни аниқлади. Улар орасида энг кўп учрайдиганлари: гўшт, шунингдек, сут ва сут маҳсулотларини сотиш учун махсус жиҳозланган савдо павильонларининг йўқлиги.

Бундан ташқари, кўплаб бозорларда ветеринария-санитария лабораториялари, жамоат ҳожатхоналари ва чиқиндиларни вақтинча йиғиш учун махсус жойлар йўқ. Айрим бозорлар сув таъминоти, шунингдек, оқова сувларни йиғиш ва зарарсизлантириш тизимлари билан таъминланмаган.

Дезинфекция, дезинсекция ва дератизация билан шуғулланадиган ташкилотлар билан шартномаларнинг йўқлиги ҳам тез-тез учрайдиган муаммолардан биридир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...