Савдони осон бошқариш мумкинми?
Жамият

Савдони осон бошқариш мумкинми?

43

Агар сиз чакана савдо дўконини бошқарсангиз, инвентаризация жараёни бизнесдаги энг қийин вазифаларидан бири эканлигини билсангиз керак. Шунинг учун сизга захиралар, савдо айланмаси ва қолдиқларни кузатиб борадиган дастурий таъминот лозим. Бир неча йиллик тажриба ва юзлаб мамнун мижозларга эга Optimo – дўконларни бошқариш дастури бу борада энг яхшиларидан биридир. 

Инвентаризация ҳар қандай савдо нуқтаси учун қийин жараён. Одатда менежерлар, кассирлар ва сотувчилар барча товарларни ҳисоблаш учун туни билан қолишларига тўғри келади. Менежерлар алданиб қолмаслик учун жараённи тўлиқ назорат қилишга мажбурлар.

Инвентаризация жараёни кўп вақт, куч ва беҳуда ҳаракатни талаб қилади. Ахир, сиз ҳар доим қандай товарлар борлиги, ходимлар сизни алдамаслиги ва ташриф буюрувчиларни ўғирлик қилмасликларини назорат қила олмайсиз.

960x590-3-01.png

Optimo – савдони бошқариш дастурига маҳсулот бир марта киритилганидан сўнг, у захираларни ва жавонлар ҳамда омбордаги қолдиқларни билиш имконини беради. Дўконлар учун дастур билан инвентаризация жараёнига кунлаб вақт йўқотишга ҳожат қолмайди.

Бундан ташқари, дўконни автоматлаштириш дастури билан сиз қайси маҳсулот кўп сотилаётганини осонликча биласиз ва мижозларни йўқотмаслик учун ҳар доим уни захирада бўлишини таъминлайсиз.

Optimo қандай дўконлар учун?

Савдони бошқариш дастури — озиқ-овқат, қурилишлар, заргарлик буюмлари, қандолат маҳсулотлари, автомобиль дўконлари ва бошқа турдаги бизнес турлари учун мос келади. Ва энг муҳими, сиз ушбу хизматни биринчи 14 кун давомида бепул олишингиз, сўнгра 2 хил таърифдан бирини танлашингиз мумкин.

960x590-2-01.png

Савдони бошқариш дастури яна қандай афзалликларга эга?

У интернет билан ҳам, интернетсиз ҳам ишлайди. Инвентаризация жараёнида ҳам дастур учун интернет шарт эмас. Одатда омборлар кўпинча алоқа яхши бўлмаган жойларда жойлашган бўлади.

Optimo билан дўконни ёпиш шарт эмас ва даромадни йўқота олмайсиз. Натижада сиз инвентаризация пайтида дўконни ёпиш орқали мижозлар ва даромадни йўқотмайсиз.

Инвентаризацияни масофадан бошқариш мумкин, яъни дўкондан узоқда бўлганингизда, сиз ҳар доим иш қандай кетаётганини кўришингиз ва натижаларини текширишингиз мумкин.

Қўлда инвентаризация қилиш бир неча кун давом этиши мумкин бўлган бир пайтда, сиз дўконлар учун дастур билан 2-3 соат ичида товарларни тўлиқ инвентаризация қилиш имкониятига эгасиз.

Яна бир афзаллик шундаки, бутун инвентаризация тарихи дўконни автоматлаштирувчи дастурда сақланади ва сиз исталган вақтда ким нимани сканер қилганини, қайси куни қандай маълумотларни олганингизни кўришингиз мумкин. Бу бир неча ой олдинги маълумотларни кўриб чиқиш ва текшириш керак бўлганда ёрдам беради.

Optimo билан бизнесингизни осон ва оқилона бошқаринг.

Telefon: (+998) 71-205-12-22

Instagram: @optimo_uz

Telegram: @optimo_uz

Реклама ҳуқуқлари тўғрисида


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+