Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда маҳалла аҳолисини пахта теримига мажбурий юборишга уринган ҳоким ўринбосари жаримага тортилди
Жамият

Сурхондарёда маҳалла аҳолисини пахта теримига мажбурий юборишга уринган ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари одамларни пахта йиғим-теримига мажбурий юборишга урингани учун жаримага тортилди.

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланган: ҳоким ўринбосари маҳалла фаолларига 5-10 кишини пахта йиғим-теримига мажбурий жалб қилиш бўйича кўрсатма берган. Бунинг учун унга 51-модда (меҳнатга мажбурлаш) билан БҲМнинг 50 баравари (20,6 миллион сўм) миқдорида жарима белгиланган.

Вазирлик фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга йўл қўйилмаслигини ва бундай хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик мавжудлигини эслатди. Билдирилишича, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик устидан назорат кучайтирилади.

Эслатиб ўтамизки, мансабдор маҳалла фаолларидан берилган топшириқни бажаришни ёки ариза ёзиб, "ортиқча гап-сўзсиз" ишдан кетишни талаб қилган. Шунингдек, майдонга киришдан бош тортганларни "виждонсизлар" деб ҳақорат қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...