Нукусдаги полигонда юз берган портлашда ўн нафарга яқин Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жароҳатланди
Ҳодисалар

Нукусдаги полигонда юз берган портлашда ўн нафарга яқин Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жароҳатланди

76

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нукусдаги дала ўқув майдонида портлаш содир бўлди. Миллий гвардиянинг 10 га яқин ҳарбий хизматчиси турли даражада тан жароҳати олган.

Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, фожиали ҳодиса 10 сентябрь куни содир бўлган. Ҳарбийлар шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини таъминлашга қаратилган машғулотлар ўтказдилар. Машғулотлар давомида ўқув портлатиш мосламасининг детонация шнури ишга тушган, бу эса портлашга олиб келган.

Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда уларнинг соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...