Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Толибон Миллий стандартлар бошқармаси Хайратон портидан Ўзбекистонга ҳажми 120 минг литр бўлган иккита нефть цистернасини қайтариб берган. Бунинг сабаби - ёқилғининг сифати паст экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Миллий стандартлаштириш бошқармаси Эронга ҳам Шайх Абу Наср Фарохий портидан 19 та паст сифатли нефть цистерналарини қайтариб берган.
Бошқарма афғонистонлик ишбилармонлардан мамлакатга сифатсиз товарлар олиб кирилмаслигини сўраб мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг август ойида Афғонистон сифати пастлиги сабабли Ўзбекистонга 67 та нефт темир йўл цистернасини қайтариб берган эди.
Изоҳлар мавжуд емас