Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳрининг барча туман солиқ инспекцияси бошлиқлари лавозимидан озод этилди
Жамият

Тошкент шаҳрининг барча туман солиқ инспекцияси бошлиқлари лавозимидан озод этилди

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахт солиқ тизимида коррупцияга чек қўйиш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида тизим раҳбарларига нисбатан кескин чоралар кўрилди.

Берилган топшириққа асосан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Й.Насимджанов ва Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Муллажонов ишдан олинди. Уларнинг фаолияти ўрганилиб, қонун устуворлиги таъминланиши белгиланди.

Шунингдек, Солиқ қўмитаси раисига Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекцияси бошлиқларини вазифасидан озод этиб, уларни вазифасини бажарувчи мақомига ўтказиш вазифаси юклатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ғаниев тадбиркорларга солиқдан қочиш схемаларини ўргатиб келгани учун зудлик билан лавозимидан четлаштирилди.

Солиқ тизимидаги бўшаган ўринларни ватанпарвар, шижоатли ва янгиликка интилувчан ёш кадрлар билан тўлдириш бўйича Солиқ қўмитаси раиси Ф.Пўлатовга топшириқ берилди.

Пойтахтда яширин иқтисодиётга қарши муросасиз муҳит яратиш учун Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А.Солиев ва Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс бўйича ўринбосари М.Мирҳамидов шахсан масъул этиб белгиланди.

Солиқ қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасига солиқ тизимида коррупциядан ҳоли муҳит яратиш, шунингдек, пойтахт солиқ раҳбарларининг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилди. Янги тайинланадиган кадрлар олдига яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва тадбиркорлик субъектлари билан шаффоф ишлаш талаби қўйилган.

Бугун Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлашда сусткашликка йўл қўйгани ва тизимли муаммоларни ҳал этмагани учун шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ҳамда шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...