Загрузка
Загрузка
422 миллиарддан ортиқ зиён. Экополиция Зарафшон ўзанида қум ва шағал ўғирлашнинг кенг кўламли схемасини фош қилди
Ҳодисалар

422 миллиарддан ортиқ зиён. Экополиция Зарафшон ўзанида қум ва шағал ўғирлашнинг кенг кўламли схемасини фош қилди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида ҳудуд экотизимига улкан зарар етказган ер қаъридан ноқонуний фойдаланишнинг кенг кўламли схемаси фош этилди. Экополиция ходимлари вилоят Экология бошқармаси билан ҳамкорликда Тайлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмасининг қазиб олинишига чек қўйишди. Амалдаги муддатсиз мораторийга қарамай, жиноятчилар табиий ресурсларни саноат миқёсида талон-тарож қилишни ташкил этган.

Тергов жиноий фаолият пухта конспирация қилинганлигини аниқлади. Ноқонуний қазиб олинган материаллар махсус бетон конструкциялар ёрдамида ўзан орқали олиб ўтилган. Ташиш учун Ургут туманини Самарқанд билан боғлайдиган янги темир йўл тармоғидан фойдаланилиб, Zarafshon Propriety Service корхонаси ҳудуди охирги омборхона вазифасини бажарган. Аниқланган зарар кўлами астрономик миқдорда - 442 миллиард 648 миллион 358 минг сўмга баҳоланмоқда.

Ҳозирда тўпланган барча материаллар жиноят иши қўзғатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширишга тайёрланмоқда. Ички ишлар органлари томонидан темир йўлларга ноқонуний равишда бетон блокларини жойлаштириш ҳолати бўйича алоҳида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2024 йил январдан бошлаб асосий дарёлар, жумладан, Зарафшон ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга президент томонижан жорий қилинган мораторий амал қилмоқда. Ушбу чора экологик ҳалокатнинг олдини олиш, сув объектларини муҳофаза қилиш ва дарёларнинг табиий оқимини сақлаб қолиш мақсадида жорий этилган, аммо фойда кўриш истаги айрим тадбиркорларни табиатга қарши жиноятларга ундашда давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...