Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2025 йил 1 февралдан Тошкент вилоятида иссиқ сув таъминоти ва иситиш хизматлари учун янги тарифлар кучга киради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлиги маълумотларига кўра, ўзгаришлар "Иссиқлик манбаи" минтақавий бошқармаси, Чирчиқ "Иссиқлик энергияси" корхонаси, "Ангрен иссиқлик энергияси" ва "Олмалик иссиқлик манбаи" компаниялари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тарифларига таъсир қилади.
Масалан, янги тарифларга кўра, "Иссиклик манбаи" бошқармаси аҳоли учун иссиқ сув таъминоти ва иситиш хизматлари нархини 1 гигакалория учун 93 464 сўм (жорий 81 312 сўм ўрнига) қилиб белгилайди. Чирчиқ "Иссиклик энергияшси" ишлаб чиқариш корхонасидан хизмат олаётган истеъмолчилар учун эса хизматлар нархи 101 минг 301 сўм (илгари 88 088 сўм)ни ташкил этади.
Ҳисоблагич эгалари учун 1 кубометр иссиқ сув нархи 5 144 сўм (илгари 4 472 сўм) ни ташкил этади. Агар ҳисоблагич бўлмаса, ҳар бир киши учун ойлик тўлов 20 000 сўмдан ошади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ ҳукумат 2025 йилда Ўзбекистонда иссиқ сув ва иситиш тарифлари икки марта кўтарилишини эълон қилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас