Загрузка
Загрузка
Туркияда соғлигини йўқотган ўзбекистонлик қурувчи ватанга қайтарилди
Жамият

Туркияда соғлигини йўқотган ўзбекистонлик қурувчи ватанга қайтарилди

23
Загрузка

Истанбулда соғлиғи кескин ёмонлашган Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизнинг Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги кўмагида шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга олиб келинди.

Жорий йилнинг июль ойидан буён Истанбулнинг Арнауткўй туманидаги қурилиш объектларида меҳнат қилиб келган ватандошимиз сентябрь ойи охирида иш жараёнида ҳушини йўқотган ва давлат шифохонасига ётқизилган. Узоқ давом этган муолажалардан сўнг, фуқаронинг соғлиғини инобатга олган ҳолда уни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилган.

Фуқаро самолёт бортида махсус назоратчи шифокор кузатуви остида келтирилган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллиги томонидан барча ҳужжатлаштириш ва транспорт харажатлари билан боғлиқ масалалар ҳал этилган.

Ватанга қайтган юртдошимизнинг даволаниш жараёни энди Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида давом эттирилади.

Таъкидлаш жоизки, хорижда қийин аҳволга тушган фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими доирасида бу каби инсонпарварлик ёрдамлари тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Қозоғистонда ҳам ишлаш жараёнида муаммоларга дуч келган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилганди. Ватандошлар иш ҳақи тўланмагани, оилавий шароити сабаб хорижда ишлашни давом эттира олмаётганини маълум қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...