Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистонда ишлаш жараёнида муаммоларга дуч келган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди. Ватандошлар иш ҳақи тўланмагани, оилавий шароити сабаб хорижда ишлашни давом эттира олмаётганини маълум қилди.
Қайтгунларига қадар улар учун хавфсизлик ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида вақтинчалик турар жой ва озиқ-овқат ташкил этилди, деб хабар бермоқда Dunyo.
Аввалроқ рус тилидан уч марта имтиҳондан ўта олмагани учун Россияда ишлаш учун рухсатнома расмийлаштира олмаган Ўзбекистон фуқароси ўзбекистонлик дипломатлар кўмагида ватанига қайтарилганди.

Изоҳлар мавжуд емас