Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, Ҳукумат шаклли нон, яъни ижтимоий нон деб номланувчи нон нархини 2020 йил 1 июлгача сақлаб туришга қарор қилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июлга қадар фақатгина маҳаллий дондан олинган ун маҳсулотидан тайёрланадиган шаклли нонни ишлаб чиқариш ва сотиш ҚҚСдан озод этилади.
Бунинг сабаби – жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ –овқат маҳсулотлари, шу жумладан нон маҳсулотларига ҚҚС имтиёзлари бекор қилинганидир.
Экспертларнинг таъкидлашича, нон ҳар-бир оила дастурхонидаги асосий маҳсулот тури ҳисобланганлиги боис, ҳатто бозор шароитида ҳам давлат унга нисбатан ўзининг маълум даражадаги таъсирини сақлаб қолиши мақсадга мувофиқ. Аммо, бу учун ҳисоб-китоб ва чуқур таҳлил талаб этилади.
Барчамизга яхши маълум бўлган ҳамда дўконларда сотилаётган шаклли нон маҳаллий ишлаб чиқарилган ундан тайёрланади. Бир килограмм ундан иккитадан зиёд шаклли нон пишириш мумкин (ҳар-бир шаклли нон вазни 600 граммни ташкил қилади).
Шаклли ноннинг махсус рецепт ва технология асосида тайёрланиши мазкур маҳсулот турига ёқимли ҳид ва таъм бахш этади. У витамин ва минералларга бой бўлган ундан пиширилади. Бу борада “картошка касаллиги” нонимизнинг асосий муаммоси ҳисобланади. Бунинг сабаби - бир томондан жараён ёзнинг иссиқ ҳароратида кечиши бўлса, иккинчи томондан ташишнинг нотуғри амалга оширилишидадир.
Одатда харидорлар иссиқ нонни олиб, целофан пакетга солишади. Бу эса картошка таёқчаси каби замбуруғ хужайраларининг ривожланишини учун қулай муҳит яратиб беради. Ишлаб чиқарувчилар бундай муаммодан қутилиш учун нонни совуганидан сўнггина пакетга солишни тавсия қилишади.
Изоҳлар мавжуд емас