Загрузка
Загрузка
Улуғбек Розуқулов "Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси лавозимига қайта тайинланди
Жамият

Улуғбек Розуқулов "Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси лавозимига қайта тайинланди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқарув таркибида қайта тайинловлар амалга оширилди. Жамият бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов ўз лавозимида яна уч йил муддатга фаолият юритадиган бўлди. 

Мазкур қарорга кўра,  компания раҳбариятидаги асосий таркиб ўзгаришсиз қолдирилган. Розуқулов билан бир қаторда, бошқарув раисининг тўрт нафар ўринбосари ҳам ўз лавозимларига қайта тасдиқланган. 

Жамият бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига Даврон Хидоятов, Баҳодиржон Раҳмонов, Диёр Мухамедов, Фарход Тураев бир йил муддатга қайта тайинланган. 

Маълумот учун, Улуғбек Розуқулов "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси сифатида стратегик лойиҳаларни бошқариб келмоқда. 

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги раҳбар тайинланганди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган йиғилишда Илҳом Сапаров номзоди тасдиқланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...