Загрузка
Загрузка
Қуруқ ва қуёшли кунлар. Синоптиклар дам олиш кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот беришди
Жамият

Қуруқ ва қуёшли кунлар. Синоптиклар дам олиш кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот беришди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. "Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни 14-17 даража илиқни ташкил этади.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида катта миқдорда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда 14 март куни кечқурун ва 15 март куни кундузи бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади. Жума куни кундузи 8-13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, шанба ва якшанба кунлари эса ҳаво янада исийди. Кечаси ҳудудларнинг аксариятида ҳарорат 0-5 даража илиқни ташкил этади, бироқ айрим жойларда бироз совуқ бўлиши мумкин.

Тошкентда 13-15 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни кундузи 11-13 даража илиқ, дам олиш кунлари 13-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...