Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. UzAuto Motors компанияси Cobalt модели учун янги модификациялар — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM вариантларини ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилди. Бу компаниянинг модель қаторини кенгайтириш дастури доирасида амалга оширилган.
Янги версияларда автомобилнинг 50 дан ортиқ асосий қисми янгиланган. Хусусан, двигател бошқарув блоки, газ тақсимлаш тизими, хавфсизлик ва ABS тизимлари, ҳамда диагностик модул замонавийлаштирилган.
Бундан ташқари, янги Cobalt қулайлик ва хавфсизлик жиҳатдан ҳам такомиллаштирилган. Автомобилда круиз-контроль, олд ўриндиқлар иситгичи, ҳамда Android Auto ва Apple CarPlay тизимларини қўллаб-қувватловчи сенсорли мультимедиа ўрнатилган.
Midnight MCM комплектацияси дизайнига алоҳида эътибор қаратилган — салон тўлиқ қора рангда, экочармдан ишланган ўриндиқлар ва янги дизайн билан безатилган. Ташқи кўринишида ҳам қора рангга бўялган ён ойналар, қора қуйма ғилдиракли дисклар ва ўзига хос қорайтирилган фаралар мавжуд.
Янги моделлар нархи қуйидагича белгиланган:
- Cobalt Style MCM – 156,1 миллион сўм
- Cobalt Midnight MCM – 165,2 миллион сўм
Айни пайтда мавжуд эски русумлар — Style AT Plus — ҳамон 147,9 миллион сўмда сотилаётгани маълум қилинди.
Янги Chevrolet Cobalt версиялари 3 ноябрдан бошлаб барча расмий дилер марказларида сотувга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компания бош директори Янош Ковач тез орада саккизта янги автомобиль моделини тақдим этиши ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас