Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятда айбланаётган Ханде Эрчел Туркияга қайтиши билан қўлга олинди
Дунё

Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятда айбланаётган Ханде Эрчел Туркияга қайтиши билан қўлга олинди

61

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиялик таниқли актриса Ханде Эрчел бир қатор машҳур шахсларга нисбатан юритилаётган гиёҳванд моддалар савдоси ва истеъмоли бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида Истанбулда кўрсатма берди. Хорижда бўлгани сабабли қидирув эълон қилинган актриса Туркияга қайтиши билан қўлга олинган.

Кеча, 26 март куни Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари бу билан боғлиқ жиноий иш доирасида уни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарганди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, жами 15 кишига нисбатан ордер берилган бўлиб, уларнинг 14 нафари аллақачон қўлга олинган.

Истанбул Бош прокуратураси томонидан бошланган йирик кўламли тергов доирасида Ханде Эрчел Истанбул адлия саройига келтирилиб, прокурорга кўрсатма берган. Сўроқ жараёни якунлангач, актриса белгиланган тартибда Суд тиббиёт институтига олиб борилган ва у ерда экспертиза учун соч ҳамда қон намуналарини топширган.

Мазкур "наркотик" операцияси фақат Ханде Эрчел билан чекланган эмас. Прокуратура томонидан чиқарилган ҳибсга олиш қарорида Туркия жамиятига таниш бўлган яна бир қатор нуфузли шахсларнинг номлари қайд этилган. Улар орасида ишбилармонлар ва спорт мутасаддилари — Фикрет Орман, Хакан Сабанжи, Бурак Элмас; моделлар ва санъат вакиллари — Дидем Сойдан, Гюзиде Дуран, Лютфие Туғче Ўзбудак ва бошқалар бор.

Аввалроқ худди шу иш доирасида "Қизил шарбат" сериали юлдузи, машҳур актёр Доғукан Гўнгўр ва ижтимоий тармоқ фаоли Бурак Олтиндағ билан биргаликда жами 23 кишини ҳибсга олиганди. Юқоридаги жиноятлардан ташқари улар фоҳишабозликка воситачилик қилишда ҳам айбланмоқда.

Эрчел илгарироқ ижтимоий тармоқлар орқали хорижда эканини билдирган ва терговдан қочмаслигини таъкидлаган эди. Айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва тиббий экспертиза хулосалари ишнинг кейинги боришини белгилаб беради. Бу воқеа Туркия шоу-бизнеси ва жамоатчилиги орасида катта шов-шувга сабаб бўлган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...