Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Жанубий Кореяга  ташриф буюрган
Жамият

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Жанубий Кореяга ташриф буюрган

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Ҳолиқназар Жанубий Кореяга борган. У экстремистик ташкилотлар томонидан ёлланишига йўл қўймаслик учун у ерда бўлган ўзбекистонликларни муқаддас ислом динининг асл моҳияти тўғрисида хабардор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ташриф доирасида муфтийнинг Жанубий Кореяда яшовчи ватандошлар учун диний-маърифий мавзудаги маърузалари ташкил этилади.

Нуриддин Холиқназар Корея мусулмонлар Федерацияси (Korea Muslim Federation) раҳбарияти билан учрашиб, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва Федерация ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолайди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарининг Жанубий Кореяга биринчи ташрифи 18 апрелга қадар давом этади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон фуқароларини террористик ташкилотлар сафига жалб қилиш кўпинча республикадан ташқарида содир бўлади. Ташкилотларга ёлланган фуқароларнинг аксарияти Россия, Украина, Жанубий Корея, Туркия, баъзи Европа мамлакатларида меҳнат миграциясида бўлган. Айнан ўша ерда ХТТ ёлловчилари энг фаол. 

Эслатиб ўтамизки, Жанубий Кореяда ўзбекистонлик фуқаро террорчиларни молиялаштиргани учун 1,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+