Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 2025 йилда коррупция учун судланган судьялар сони маълум қилинди
Жамият

Ўзбекистонда 2025 йилда коррупция учун судланган судьялар сони маълум қилинди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил якунига кўра, Ўзбекистон суд тизимида 59 нафар судья лавозимидан озод этилди. Улардан уч нафари коррупцияга оид жиноятлари учун судланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Алишер Усмонов матбуот анжуманида маълум қилганидек, уч нафар судья адолатсиз қарор чиқаргани учун эмас, айнан пора олгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. Ҳозирда улар жазо муддатини ўтамоқда.

Қолган 56 нафар судьядан 6 нафари Одоб-ахлоқ кодексини бузганлиги, 10 нафари одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги, 1 нафари судьялик шаънига путур етказувчи мансабдорлик жиноятини содир этганлиги учун лавозимидан озод этилди. Яна 35 нафар судья ўз аризасига асосан лавозимидан четлаштирилган, 4 нафар судьянинг вафоти сабабли ваколати тугатилган.

Аввалроқ ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Поп туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчисини қўлга олганди. Амалдор ер участкасини ажратишда ноқонуний ёрдам бериш эвазига катта миқдорда пул олганликда гумон қилинмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...