Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ноқонуний жанглар ташкил этганлик ва кибержиноятларга шароит яратганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Жамият

Ўзбекистонда ноқонуний жанглар ташкил этганлик ва кибержиноятларга шароит яратганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 12 март куни ҳуқуқ-тартибот тизимини такомиллаштириш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Янги тартибга кўра, мамлакатда жангга оид спорт турлари бўйича ноқонуний мусобақалар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш учун жиноий ҳамда маъмурий жавобгарлик белгиланиши маъқулланди.

Илгари сурилган таклифлар доирасида оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этиш мақсадида жиноий уюшма ташкил этганлик, уни молиялаштирганлик ҳамда ушбу жиноятларни яширишга ҳомийлик қилганлик учун жазо чоралари кучайтирилади. Шу билан бирга, безорилик жинояти учун белгиланган жазоларни оғирлаштириш кўзда тутилмоқда. Ноқонуний спорт мусобақаларида қатнашган шахслар эса маъмурий тартибда жавобгарликка тортилади.

Рақамли хавфсизлик соҳасида ҳам муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Жумладан, фуқаролар ўзларига тегишли бўлган электрон тўлов воситалари, криптоҳамёнлар, SIM-карталар ва электрон аккаунтлардан кибержиноят содир этишда фойдаланишга йўл қўйганликлари учун жавобгар бўладилар. Юридик шахслар учун эса ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этмаслик, оқибатидан қатъи назар, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг хавфсизлик талабларини бузиши натижасида келиб чиққан моддий зарар учун уларнинг масъулияти қонунан мустаҳкамланади. Давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича топшириқлар берди.

Бундан олди Ўзбекистонда бир ҳафталик тезкор тадбирларда спортчилар иштирокидаги одам савдоси, ОИВ тарқатиш ва шу каби жиноятлар аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...