Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланди
Жамият

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сенат хабарига кўра, Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида меҳнат қонунчилиги бузилиши ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланган.

Таҳлилий ишлар Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнатни таъминлаш масалалари бўйича миллий комиссия, Касаба уюшмалари федерацияси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан амалга оширилди.

Натижада 300 дан ортиқ ҳолатда теримчилар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатлари қонуний расмийлаштирилиб, меҳнат шароитлари талаб даражасига келтирилди.

Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 11 та бузилиши ва 3 та мажбурий меҳнат ҳолатлари қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан 49- (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) ва 51- (Меҳнатга мажбурлаш) маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Фуқаролар ноқонуний ҳаракатлар ҳақида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 1176 ва Касаба уюшмалари федерациясининг 1092 ишонч телефонларига хабар беришлари мумкин. Шунингдек, Munosibmehnat.uz Телеграм-боти орқали ҳам мурожаат қолдириш мумкин.

"Миллий комиссия бундай ҳолатларни кескин қоралайди ва нафақат пахта йиғим-теримида, балки барча соҳаларда мажбурий меҳнатга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлайди. Шу муносабат билан барча иш берувчилар ва жойлардаги давлат органлари раҳбарларини ходимларнинг Конституция ва қонунлар билан кафолатланган меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга чақирамиз", - дейилмоқда хабарда.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Сурхондарёда ҳоким ўринбосари маҳалла аҳолисини пахта йиғим-теримига мажбурий юборишга урингани учун жаримага тортилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...