Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Президент ҳузурида Халқ қабулхонаси ташкил этилди
Жамият

Ўзбекистонда Президент ҳузурида Халқ қабулхонаси ташкил этилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда аҳоли билан мулоқот тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган янги ҳужжат қабул қилинди. Президентнинг "Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 майдан бошлаб мурожаатлар билан ишлашнинг янги тартиби жорий этилади. 

Янги тизимнинг бош мақсади — ижро интизомини кучайтириш ва давлат органларининг халқ олдидаги масъулиятини оширишдан иборат.  Мазкур фармон билан Президент Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни реал вақт (онлайн) режимида кузатиш имконияти яратилган. Агар мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, тизим уни автоматик тарзда юқори турувчи органга йўналтиради. Шунингдек, мурожаатлар мазмунига кўра "шошилинч", "одатий" ва "маслаҳат талаб қилувчи" тоифаларга ажратилиб, назоратга қайтарилган масалалар юқори органлар томонидан 3 иш куни ичида қайта ўрганиб чиқилиши шарт этиб белгиланган 

Фармонга кўра, давлат органлари раҳбарларининг аҳоли билан ишлаш бўйича ҳисобдорлиги ҳам кескин кучайтирилади. Хусусан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Олий Мажлис палаталарида, ҳокимлар ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари эса ҳар чоракда камида бир марта маҳаллий Кенгашларда ҳисобот берадилар. Давлат органларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда мурожаатларнинг ҳал этилиш ҳолатини доимий ёритиб боради. 

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар ва ОАВдаги аҳоли эътирозлари таҳлил қилиниб, ушбу кўрсаткичлар ташкилот фаолияти самарадорлигини (KPI) баҳолашда асосий мезонлардан бири сифатида хизмат қилади. Ушбу ислоҳот "давлат органлари халққа хизмат қилиши керак" деган тамойилни амалда таъминлашга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Фаррух Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...