Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда саккизта тиббиёт олийгоҳи халқаро аккредитациядан ўтди
Жамият

Ўзбекистонда саккизта тиббиёт олийгоҳи халқаро аккредитациядан ўтди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жорий йилда Ўзбекистонда тиббий таълим соҳасида муҳим ўзгаришлар амалга оширилиб, саккизта тиббиёт олий ўқув юрти халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида учта олий таълим муассасаси негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилган, шунингдек, Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, Самарқанд давлат тиббиёт университети нуфузли халқаро Times Higher Education (THE) рейтингига кирган Ўзбекистондаги илк тиббиёт олийгоҳи сифатида эътироф этилди. Бу эса мамлакат тиббий таълим тизими халқаро стандартларга мос равишда ривожланаётганидан далолат беради.

Таълим соҳасида халқаро ҳамкорликлар ҳам кенгаймоқда. Бухоро давлат тиббиёт институти АҚШнинг Webster университети билан 3+1 дастури асосида, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти эса БААнинг Gulf университети билан 3+3 шаклида қўшма таълим йўналишларини йўлга қўйган.

Шунингдек, АҚШнинг Franklin университети билан олий ҳамширалик йўналишида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Германия тажрибаси асосида 50910203 – “Ҳамширалик иши” мутахассислиги учун халқаро таълим дастурлари ишлаб чиқилиб, Globogate Concept AG билан келишилган ҳолда тасдиқланган. Дастур доирасида Германия тиббиёт академиясининг бешта модули ҳамда B2 даражадаги немис тили машғулотларини ўқитиш белгиланган.

Йил бошидан буён 300 га яқин ўзбекистонлик тиббиёт мутахассиси АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Франция, Туркия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Озарбайжон ва Беларусь каби мамлакатларда малакасини ошириб қайтган.

Мутасаддиларнинг қайд этишича, мазкур ислоҳотлар тиббий таълим тизимини халқаро талабларга мослаштириш, соҳа мутахассисларининг салоҳиятини ошириш ва Ўзбекистонда тиббий кадрлар тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...