Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ўзганинг номидаги телефон рақами орқали мобил иловалардан фойдаланиш тақиқланади
Жамият

Ўзбекистонда ўзганинг номидаги телефон рақами орқали мобил иловалардан фойдаланиш тақиқланади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 22 апрелдан бошлаб мобил иловаларда рўйхатдан ўтиш ва банк карталарини бириктириш учун телефон рақами фойдаланувчининг шахсий маълумотларига мос келиши шарт этиб белгиланмоқда.

Янги тартибга кўра, тизим фойдаланувчининг телефон рақами кимнинг номига расмийлаштирилганини унинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) маълумотлари билан солиштиради. Агар маълумотлар ўзаро мувофиқ келмаса, фуқаро иловада рўйхатдан ўта олмайди ёки унга банк картасини бириктириш имкони чекланади.

Дастлаб, мос келмаслик ҳолати аниқланса, фойдаланувчига СМС-хабарнома юборилади. Шундан сўнг, ўзганинг номидаги рақамга бириктирилган банк карталари ва илова хизматларидан фойдаланиш тўхтатилади. Фақат шахсий маълумотларга мос рақамлар орқалигина бошқа хизматлар амалга оширилади.

Мутахассислар ушбу чекловларга дуч келмаслик учун фуқароларга амалдаги телефон рақамларини ўз номларига расмийлаштиришни ёки мобил иловаларни шахсий рақамларига қайта бириктиришни тавсия этмоқда. Бу чоралар электрон тўловлар хавфсизлигини таъминлаш ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Бундан олдин банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловалари карталарни улаш қоидаларини қатъийлаштирганди. Белгиланган тартибга кўра, картани рўйхатдан ўтказиш ва улашда тизим телефон рақами ва ЖШШИР мувофиқлигини текширади. Агар маълумотлар мос келмаса, фойдаланувчи иловада рўйхатдан ўта олмайди ёки карта қўша олмайди.

Шу билан бирга фуқаролар 20 дан ортиқ бўлмаган карталарга, шу жумладан виртуал ва кобейжинг карталарига эгалик қилишлари мумкин. Битта банк ҳар бир мижоз учун максимал бешта картани чиқаради. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...