Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда шифокорлар эрта туғилган сиам эгизакларини ажратиш бўйича ноёб операция ўтказди. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги филиалида шошилинч равишда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Сиам эгизаклари ҳомиладорликнинг 33-34-ҳафтасида кесарча кесиш йўли билан дунёга келган. Туғилганидан сўнг тўққиз соат ўтгач, уни ажратиш бўйича энг мураккаб операция ўтказилди.
Беш соат давом этган операцияни Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Эргашев бошчилигидаги юқори малакали мутахассислар жамоаси амалга оширди.
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, чақалоқларнинг аҳволи билан танишди. "Бундай мураккаб операциялар ҳамма мамлакатларда ҳам амалга оширилмайди. Тиббиёт даражаси юқори бўлган давлатларда ҳам бундай аралашувлар узоқ тайёргарлик ва чуқур таҳлилларни талаб қилади. Оғир туғма аномалиялари бўлган сиам эгизакларининг шошилинч тартибда, қолаверса, минтақавий даражада муваффақиятли ажратилиши - бу маҳаллий тиббиёт салоҳияти ривожланишнинг янги босқичига чиққанининг ёрқин далилидир", - деди вазир.
Асилбек Худаяров топшириғига кўра, операцияда иштирок этган бир гуруҳ мутахассисларга "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонлари топширилди.
Ҳозирда эгизакларнинг аҳволи қониқарли - улар онаси билан биргаликда уйга жавоб берилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан батафсил материал ва видеолавҳа тайёрлади ва тез орада эълон қилинади.
Изоҳлар мавжуд емас