Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир  ва илиқ об ҳаво кутмоқда
Жамият

Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ва илиқ об ҳаво кутмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво бўлади. Баъзи жойларда ҳаво 29 даражага қадар қизийди. Баъзи ҳудудларда қисқа муддатли баҳор ёмғири мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 19-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

21 апрель якшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди.

19-21 апрель куни ёғадиган ёмғирлар, кўпинча баҳорнинг авж пайтида бўлгани каби, маҳаллий характерга эга бўлади ва асосан тушдан кейин кузатилади. Бундай ҳолда, ҳарорат фони ўзгармайди, ҳаво 22-27 даража, баъзи жойларда 29 даражагача қизийди.

Жанубда ва чўл ҳудудларида шамол секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ кузатилади. Юқори тоғ жойларила ҳарорат кўтарилиши сабабли кўчки хавфи сақланиб қолади.

Тошкентда бугун ва эртага ёмғирсиз, якшанба куни тушдан кейин – қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 19-21 апрель кечаси 12-15 даража, кундузи 25-27 даражани ташкил қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+