Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг "темир оти"- Жалолиддин Мангуберди номли илк юқори тезликдаги поезд Кореядан йўлга чиқди
Жамият

Ўзбекистоннинг "темир оти"- Жалолиддин Мангуберди номли илк юқори тезликдаги поезд Кореядан йўлга чиқди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жанубий Кореянинг технологик гиганти — Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистон темир йўл тизими учун ишлаб чиқарилган юқори тезликдаги поездларнинг биринчи намунасини расман жўнатди. Масан портида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирок этган. Бу янги поездга тарихий қаҳрамонимиз шарафига "Жалолиддин Мангуберди" деб ном берилган. 

Hyundai Rotem ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг илк меваси

Ўзбекистон темир йўллари билан 2024 йил июнь ойида имзоланган шартнома доирасида тайёрланган бу поезд, мамлакатнинг юқори тезликдаги темир йўл паркидаги энг янги ва замонавий поезди бўлади.

Чангвон шаҳридаги Масан портида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация қатнашди.

Тахминан 200 миллион долларлик шартнома ўтган йилнинг июнь ойида имзоланган ва олтита етти вагонли поездларни етказиб беришни ўз ичига олади. Қолган поездлар 2027-йилгача етказилиши режалаштирилган.

Биринчи поезд келаси йили Тошкент-Урганч-Хива йўналишида ҳаракатланиши режалаштирилган бўлиб , йўл вақтини 14 соатдан тахминан 7,5 соатга қисқартиради.

Бундан олдин йўловчиларнинг пойтахт метросида ортиқча юкланиш ва поездлар орасидаги узоқ интерваллар бўйича тарқалган эътирозларига жавобан Тошкент метрополитени маъмурияти ўндан ортиқ поезд сотиб олишни режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...