Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди
Жамият

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 10–12 апрель кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли Республиканинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган тезкор ахборотга кўра, кутилаётган жала ёғинлари натижасида тоғ олди ва тоғли туманларда табиий офат хавфи юқори бўлиб турибди.

Сел келиш хавфи мавжуд бўлган туман ва шаҳарлар рўйхати қуйидагича:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробот туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Мутахассислар тоғли ва тоғ олди ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда. Кутилаётган об-ҳаво шароити транспорт ҳаракати ва аҳоли пунктлари хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли, зарур хавфсизлик чораларига амал қилиш тавсия этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...