Загрузка
Загрузка
Ўзгарувчан об-ҳаво ва илиқ байрам кунлари кутилмоқда. Ўзгидромет ҳафтанинг об-ҳаво башоратини маълум қилган
Жамият

Ўзгарувчан об-ҳаво ва илиқ байрам кунлари кутилмоқда. Ўзгидромет ҳафтанинг об-ҳаво башоратини маълум қилган

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бу ҳафтада ўзбекистонликларни ёмғирли ва беқарор, момоқалдироқли, тунги ва кундузги ҳарорат ўзгариб турадиган об-ҳаво қарши олади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Синоптиклар 8-14 апрель кунлари кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълум қилишган.

Бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27о, жанубда 30о гача бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Эртага 9 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 15-20о гача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20о гача пасаяди.

10-11 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна 22-27о гача, жанубда 30о гача кўтарилади.

12-14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12о, кундуз кунлари 18-23о бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

Тоғли ҳудудларда 9 ва 12-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик, ёмғир, баланд тоғларда қор бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент

Бугун кундузи ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 24-26о бўлади.

9 апрелда эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 16-18о бўлади.

10-11 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24о бўлади.

12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 18-23о бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12они ташкил қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+