Загрузка
Загрузка
Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга жарималарсиз чиқиб кетишга рухсат берилди
Жамият

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга жарималарсиз чиқиб кетишга рухсат берилди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда расмий ҳужжатларсиз ишлаган Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатдан чиқиш шартларини соддалаштирди. Энди ўзбекистонликлар 2026 йил февраль ойи охиригача мамлакатни жарималарсиз ва қайта киришни тақиқламасдан тарк этишлари мумкин.

Бу ҳақда Корея Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, чет элликлар яшаш манзили бўйича иммиграция бўлимини шахсан, кетишдан камида 15 кун олдин ва 3 кундан кечиктирмай хабардор қилишлари керак. Шунингдек, www.hikorea.go.kr сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.

Парвоз куни аэропортнинг иммиграция бўлимига парвоздан 4 соат олдин келиш ва якуний тасдиқдан ўтиш керак. Ўзи билан паспорт, авиачипта ва ихтиёрий равишда кетиш учун ариза бўлиши керак.

Ушбу имкониятдан Жанубий Корея чегарасини ноқонуний кесиб ўтган, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган, жиноят содир этган, иммиграция хизматининг чиқиш тўғрисидаги фармойишини эътиборсиз қолдирган, шунингдек, 2025 йил 1 декабрдан кейин ноқонуний мақомга ўтган шахслар фойдалана олмайди.

Миграция агентлиги қўшимча маълумотларни Кореядаги хорижликлар учун ягона ахборот марказининг 1345 қисқа рақами орқали олиш мумкинлигини эслатиб ўтди.

Аввалроқ Жанубий Кореяда террорчилар учун пул йиққан ўзбекистонлик қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...