Загрузка
Загрузка
Экология бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Экология бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

60
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда дарахтларни кесишга рухсат бериш ва ер ажратиш билан боғлиқ пора олиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, 36 ёшли Тошкент вилояти Экология бошқармасининг туман бўлимларидан бирининг бошлиғи шахсий қурилиш ишлари учун кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлашга рухсатнома беришни ваъда қилган.

Фуқародан дарахтларни йўқ қилишга рухсат бериш эвазига 3000 доллар талаб қилган.

Пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Яна бир ҳолатда Наманган вилояти Поп туманидаги маҳаллалардан бирининг ҳоким ёрдамчиси тадбиркорга давлат захирасидаги 90 сотих ер майдонини олиб беришни ваъда қилган.

Ҳоким ёрдамчиси ер ва ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 4500 доллар олган.

Ишни битира олмагач, олинган пулнинг бир қисмини (1 милиион 200 минг сўм) қайтариб бераётган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс муқаддам судланган бўлган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси ва муқаддам судланган шахс иссиқхона учун ажратилган ерни турар-жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига катта миқдорда пора талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...