Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 30 ноябрдан бошлаб Centrum Air авиакомпанияси ҳафтада бир марта Тошкентдан Малдив ороллари пойтахти - Мале шаҳрига мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.
Парвозлар якшанба кунлари 185 йўловчига мўлжалланган замонавий Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.
Авиачиптанинг минимал нархи багаж ташиш билан бирга бир томонга 4 миллион сўмни ташкил этади.
Авиакомпания қуйидагиларни таъкидлади: Малдив ороллари - Ўзбекистон аҳолиси учун дам олишнинг энг севимли йўналишларидан бири:
"Биз бу йўналишни янада яқин ва қулайроқ қилишдан мамнунмиз — тўғридан-тўғри парвозларни рақобатбардош нарх ва одатий даражадаги қулайликни таклиф этмоқдамиз".
Эслатиб ўтамиз, Малдив ороллари визасини ўзбекистонликлар мамлакатга келганидан кейин олишлари мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас