Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон 2030 йилгача 25 миллион хорижий сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда
Туризм

Ўзбекистон 2030 йилгача 25 миллион хорижий сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон 2030 йилга қадар мамлакатга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сонини 25 миллионга етказишни, ички туризм кўрсаткичини эса йилига 50 миллион нафарга оширишни мақсад қилган. Расмий маълумотларга кўра, бундай натижага транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш орқали эришиш кўзда тутилган.

Ҳозирда республика ҳар ойда бир миллиондан ортиқ туристни қабул қилмоқда. Белгиланган мақсадга эришиш учун бу кўрсаткич икки бараварга ўсиши лозим. Шу мақсадда мамлакатда замонавий транспорт тармоғини яратиш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда янги халқаро аэропортлар қурилиб, уларнинг умумий сони 18 тага етди. Шу билан бирга, ҳозирда Бухоро, Андижон ва Урганч шаҳарларида жами еттита аэропорт модернизация қилинмоқда. Тошкент вилоятида эса пойтахт учун янги ҳаво бандаргоҳи қурилиши бошланган.

Аввалроқ 2030 йилгача хорижий сайёҳлар сонини 15 миллионга етказиш режалаштирилган эди. Аммо транспорт соҳасидаги янгиланишлар натижасида ҳукумат энди янада каттароқ мақсадларни белгиламоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонга дунё бўйлаб 51 та авиакомпания мунтазам рейслар амалга оширилади. Улар орасида Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Корея Республикаси, Хитой, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Россия, Польша каби мамлакатлар бор. Рейслар географияси йил сайин кенгайиб бормоқда.

Шу билан бирга, АҚШдан 22 та замонавий "Boeing" самолётларини сотиб олиш режалаштирилган. Бу Ўзбекистонни Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва Америка билан тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари орқали боғлаш имконини беради.

Ички транспорт тизими ҳам фаол янгиланмоқда — янги электр поездлар ва тезюрар қатновлар йўлга қўйилмоқда, шаҳарларда электробуслар ҳаракати кенгаймоқда. Туризм йўналишларини қамраб олган автомобиль йўллари ҳам босқичма-босқич ривожлантирилмоқда.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонни 8,6 миллион хорижий турист ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир. Шулардан 3,9 миллион нафар сайёҳ Тошкент шаҳрига келган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...