Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сербия президенти Александар Вучич турмуш ўртоғи билан бирга расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда серб етакчисининг ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этиши режалаштирилган.
Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф давомида Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда томонлар Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ҳамда гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Александар Вучич шу ҳафта Самарқандда очиладиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.
Расмий ташриф икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 октябридан 13 ноябригача Ўзбекистоннинг қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида дунё миқёсидаги муҳим воқеа — ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади. 40 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор таълим, фан ва маданият соҳасидаги глобал устувор йўналишларни белгилаб берадиган бу муҳим тадбир Париждан ташқари ўтказилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас