Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Администрацияси ва унинг қуйи тузилмаларидаги штат бирликлари сони мақбуллаштирилди. Жумладан, 284 та лавозим қисқартирилди, бир-бирини такрорловчи лавозимлар тугатилиб, вазифалар қайта тақсимланди.
Ушбу қарор президентнинг "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, ташаббускорлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида ўз аксини топган. Ҳужжат Администрациянинг янги тузилмасини тасдиқлашни назарда тутади.
Фармонга кўра, вазирлик фаолияти бешта асосий йўналиш - таълим, бизнес муҳити, суд-ҳуқуқ тизими, соғлиқни сақлаш ва сув ресурсларини бошқаришга қаратилади. Бунинг учун Администрация раҳбарининг 5 нафар ўринбосари лавозимлари жорий этилади.
Шунингдек, президентнинг стратегик ривожланиш ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчилари лавозимлари таъсис этилиб, тузилмада рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт, жамоат хавфсизлиги, туризм, коммуникациялар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича янги департаментлар ташкил этилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас