Наманганда ноқонуний ҳужрада 23 нафар болага  диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди
Ҳодисалар

Наманганда ноқонуний ҳужрада 23 нафар болага диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди

38

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тадбирда, вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган яширин ҳужра аниқланган. Энг хавотирлиси, ҳужрадаги таълим сабаб мактаб ёшидаги 13 нафар бола бу йил умуман мактаб дарсларга қатнашмаганлиги маълум бўлган.

Наманган шаҳри, Сиҳатгоҳ маҳалласида жойлашган, ҳар ойга 300 доллар эвазига ижарага олинган хонадонда 1994 йилда туғилган бир фуқаро ноқонуний фаолият юритган.

Расмий диний маълумотга эга бўлмаган, диний тушунчаларни ижтимоий тармоқлардаги "номаълум сайтлардан" ўрганган шахс Наманган шаҳри ва туманларида яшовчи 23 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ бериб келган. Улардан 10 нафари 7 ёшгача, 13 нафари эса 7 ёшдан катта бўлган болалар бўлган.

photo_2025-12-16_10-19-34.jpg

Аниқланган 13 нафар мактаб ёшидаги бола жорий йилда умумий ўрта таълим дарсларига умуман қатнашмаган.

Ота-оналар фарзандларини мактаб маъмурияти билан келишган ҳолда электрон тизимдан назоратдан чиқариб юборишган ва дарсга бормаганликларини яшириш учун уларнинг ўқиш жойларини тез-тез ўзгартиришган.

Хусусан, 5-синфда ўқиши лозим бўлган бир бола мактаб ҳақида умуман тушунчага эга эмаслигини, аксинча, фақат диний таълим олиш кераклиги ҳақида фикр билдирган.

Бундан ташқари, 6 нафар боланинг ҳужжатлари умуман ҳеч қайси таълим муассасасига топширилмаган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеага алоқадор барча шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрган. Ноқонуний таълим берган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Ота-оналар эсе болаларни тарбиялаш ва таълим бериш мажбуриятларини бажармаганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида жавобгарликка тортилган.

Болаларнинг дарсга бормаслигига шароит яратиб берган ва буни яширишга уринган мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларининг хатти-ҳаракатлари Жиноят кодексининг 228-моддаси (сохтакорлик) бўйича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Сенаторлар вояга етмаганларга диний таълим берганлик учун жавобгарликни кучайтиришни маъқуллашганди. Уларга уч йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...