Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасида янги тайинловлар амалга оширилди
Сиёсат

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасида янги тайинловлар амалга оширилди

15
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрининг бешта туманида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига (ИИО ФМБ) янги раҳбарлар тайинланди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, бунгача Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Баҳромов эндиликда Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи бўлиб ишлаган полковник Маҳкам Вафоев Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига ўтказилди. Унинг ўрнини эса Иброҳим Ҳасанов эгаллади.

Бундан ташқари, Искандар Рашидов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи, Улуғбек Аъзамхўжаев эса Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Янги раҳбарлар ички ишлар тизимида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишида фаолиятни янада кучайтиришлари кутилмоқда.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...