Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз хавфсизлик идоралари раҳбарларига янги юксак унвонлар бериш тўғрисидаги тегишли фармонларни имзолади. Қарор бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирларига тааллуқли бўлди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.
Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди.
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов генерал-лейтенант махсус унвонига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлаган эди.
Изоҳлар мавжуд емас