Загрузка
Загрузка
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкентдаги кўп қаватли уй ёнида содир бўлган ёнғинга изоҳ берди
Ҳодисалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкентдаги кўп қаватли уй ёнида содир бўлган ёнғинга изоҳ берди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин акс этган видеолар тарқалди. Оммавий ахборот воситаларида Akay City ёнаётгани ҳақида хабар берилганди.

ФВВ хабарига кўра, 17 сентябрь куни соат 11:24 да Сайрам кўчасидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига беш дақиқада етиб борган, яна етти дақиқада ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Пенопласт қолдиқлари ёниб кетган, ёнғин 5 квадрат метр майдонни қамраб олган. Жабрланганлар йўқ.

Расмий маълумотларга кўра, кўрсатилган манзилдаги ёнғин “Akay City” тураржой мажмуаси ҳудудида содир бўлмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...