Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Ражаб Тойип Эрдўғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан Туркияга ташриф буюради.
Ташриф дастуридан Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш ўрин олган.
Асосий эътибор Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилади.
Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар пакетини имзолаш режалаштирилган. Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор гуманитар тадбирларда иштирок этадилар.

Изоҳлар мавжуд емас